Тошкентнинг Амир Темур кўчасида мудҳиш ЙТҲ юз берди(Фото)

10:19, 01 июль

Бугун, 1 июль куни эрта тонгда соат 4:30 лар атрофида Тошкент шаҳри Юнусобод тумани Амир Темур кўчасида Nexia ва Gentra автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Facebook`нинг “Водители Ташкента” гуруҳида фотохабар қолдирилди. 

 

Маълумотларга кўра, Gentra ҳайдовчиси камида 160 км/соат тезликда келиб, Nexia автомобилини уриб юборган. Тўқнашув оқибатида ҳар иккала автомобилга жиддий зарар етган.  

  

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Ҳар иккала ҳайдовчи соғ-омон эканлиги айтилмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!