Америкалик қиз 13 килограммли лаққа балиқни қўли билан тутди

10:36, 01 июль

АҚШнинг Алабама штати Креншо округида яшовчи 19 ёшли Ханна Баррон ўзининг Instagram`даги саҳифасида 13 килограмм келадиган лаққа балиқни қармоқсиз қўли билан тутаётгани акс этган видеоролик ва фотосуратларни жойлади, деб хабар беради “Tjournal” нашри. 

Ханна тўрт йилдан буён балиқчилик билан шуғулланади. Балиқни фақат қўл билан тутиш АҚШнинг жанубий штатларида кенг тарқалган усул ҳисобланади ва бу нудлинг деб номланади.  

Аксар ҳолларда бу усул ёрдамида лаққа балиқлар тутилади. Сабаби лаққа балиқлар унчалик ҳаракатчан эмас ва улар дарё ва кўлларда яшайди.

Нудлинг жараёни дарё тубидаги лаққа балиқнинг уясини излашдан иборат. Балиқчи лаққани ичидан ушлайди ва уни қирғоққа судраб чиқади. Лаққа балиқлар 30 килограммгача вазнга эга бўлади. Силлиқ балиқни қўлдан бой бермаслик учун балиқчига ёрдамчи керак бўлади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!