Ди Каприо янги маъшуқаси билан Багама оролида дам олмоқда

10:39, 01 июль

ОАВларнинг берган маълумотига кўра, 41 ёшли Голливуд юлдузи Леонердо Ди Каприо айни пайтда 24 ёшли даниялик модель Нина Агдал билан Багама оролида дам олмоқда, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.

Бу икки юлдузли жуфтлик сўнгги ойларда гоҳ Нью-Йоркда, гоҳ Канн фестивалида кўзга ташланган бўлса, айни кунларда улар биргаликда бир суткалик ижара нархи 75 минг доллар бўлган, Багамадаги Over Yonder Cay хусусий оролида дам олмоқдалар. “Омон қолган” фильми қаҳрамонини бу ерга унинг бойвачча дўсти текинга таклиф этган ва барча харажатларни ўз зиммасига олган. Бу кимсасиз оролга папараццилар қадами етмаса-да, аммо Instagram саҳифалари орқали юлдузли жуфтликнинг суратларини томоша қилмоқдалар.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!