Россиянинг Ростов-Донда шаҳри сув остида қолди(Фото)

11:03, 01 июль

30 июнь, пайшанба куни Россиянинг Ростов-Донда шаҳрида кузатилган кучли ёмғир сув тошқинини юзага келтирди. Натижада шаҳарда фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Бу ҳақда “Tjournal” нашри хабар бермоқда

Шаҳардаги ерости ўтиш йўлларини сув босди, кўчалардаги автомобилларни эса ёмғир ювиб юборди. Бунинг оқибатида бир нечта ЙТҲлар содир бўлди. 

Сити-мсенеджер Сергей Горбаннинг топшириғига кўра, шаҳарда табиий офат оқибатларини бартараф этувчи махсус штаб тузилган, тезкор хизматлар эса кучайтирилган тартибда ишламоқда. 

Маълумотларга кўра, табиий офат оқибатида энг камида 2 киши ҳалок бўлган. Улар автомобиль остида қолиб кетган қиз ва ёш бола.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!