ОАВ: Туркияда аэропортидаги терактни Доғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари содир этган

11:09, 01 июль

28 июнь куни Туркиянинг Отатурк аэропортида содир этилган терактни келиб чиқиши Доғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистондан бўлган худкуш-террорчилар амалга оширганлиги маълум бўлди, деб хабар берди “Тjornal.ru” нашри.  

Расмий маълумотларга кўра, ҳужум қилганларнинг ҳар учтасидан бири чет эл фуқароси бўлган, аммо уларни жасад қолдиқларидан шахсни аниқлаш терговчиларга қийинчилик туғдирмоқда. 

Аэропротдаги терактдан кейин Истанбул кўчаларида полициячилар томонидан ўтказилган рейд натижасида 13 киши қўлга олинган бўлиб, уларнинг учтаси чет эл фуқаролари бўлиб чиққан. Туркия ҳукуматининг терактни “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи содир этганига ишончи комил.

Yeni Safak газетасининг берган хабарига кўра худкушлар Қирғизистон, Ўзбекистон ва Доғистон фуқаролари бўлган. Аммо газетада маълумот қайси манбадан олинганлиги номаълумлигича қолган.

Истанбул шаҳридаги Отатурк номли халқаро аэропортда содир этилган теракт оқибатида 42 киши ҳалок бўлган, 230 нафардан ортиқ одам яраланган. Ҳужум қилганлар аввалига автоматдан ўт очишган, кейин эса ўзларини портлатиб юборишган. Улар уч киши бўлган.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!