Трампнинг никоҳ узуги аукционда 300 минг долларга сотилди

14:12, 01 июль

Республикачилар партияси томондан АҚШ президентлигига номзоди қўйилган Дональд Трамп ва унинг иккинчи рафиқаси Марла Мейплзнинг жавоҳир кўзли никоҳ узуги Нью-Йоркда ўтказилган аукционда 300 минг долларга сотилди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.

Harry Winston маркасига тегишли оғирлиги 7,45 карат бўлган жавоҳир кўзли никоҳ узуги шахси ошкор этилмаган харидорга сотилган. У телефон орқали узукка пул тиккан.

Аукционер Жозеф Дюмушелнинг маълумот беришича, бу заргарлик буюми ўзининг нафислиги ва гўзаллиги билан ажралиб туради.

Дональд Трамп ва Марла Мейплз 1993 йилда турмуш қуришган. Улар ажрашгандан кейин 1999 йилда Мейплз никоҳ узугини аукционга қўйиб, харидор эр-хотинларга 110 минг долларга сотган эди. 2016 йилда узук эгалари уни қайта сотишга қарор қилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!