Британиялик тадқиқотчилар интернет ёзишмаларидаги ёлғонни фош этувчи алгоритмни ишлаб чиқишди

14:21, 01 июль

City University London таркибига кирувчи Cass Business School тадқиқотчилар гуруҳи электрон хат матнидаги ёлғонни аниқлайдиган алгоритмни ишлаб чиқишди, деб хабар берди “Тjournal.ru” нашри.

Тадқиқотчилар турли тилда ёзилган сўзларнинг ишлатилишини, интертекстуал хабарларнинг сигналларини ўрганиб чиқишди. Матндаги ёлғонни аниқлашда қуйидаги ҳолатларга эътибор бериш лозим. Масалан, кишилик олмоши кам ишлатилади, ортиқча таъриф-тавсифлар берилади. Ҳаддан ошиқ хушмуомалалик ҳам носамимийлик белгиси ҳисобланиб, мактуб муаллифи ўзини яхши кўрсатиш учун ўта сертакаллуф бўлар экан. 

Олимлар бу дастур таъминоти билан ташкилотларни турли фирибгарлик ва молиявий йўқотишлардан асрашни мақсад қилган. Улар турли компанияларга ким билан ҳамкорлик қилиш мумкин-у, ким билан мумкин эмаслигини аниқлаб беради. Бизнесдаги ёлғон жиддий қонунбузарликларга дуч келишга ва турли суд жараёнларини бошдан кечиришга мажбур қилади. Тадқиқотчиларнинг маълумот беришича, ҳамкорларнинг алдови туфайли АҚШ да тадбиркорлар йилига 200 миллиард долларгача пулларидан айрилишади. 

Тадқиқот муаллифлари компаниялар улар ишлаб чиққан дастурдан фойдаланадиган бўлса, ёлғончиларни фош этиб, ташкилотларини ортиқча чиқимдан асраб қолишига ишонч билдиради.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!