Юлдуз Ражабова: “Касаллигим тўғрисида гапиришни истамайман”

14:32, 01 июль

Бироз аввал айрим нашрларда актриса Юлдуз Ражабованинг оғир касалликка чалингани ва “Ойқиз эртаги” фильмининг суратга олиш жараёнида бир неча марта ҳушидан кетиб қолгани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлган эди. 

Актриса “Бекажон” газетасига берган интервьюсида касаллиги ҳақидаги хабарларга қуйидагича муносабат билдирди: 

“Касаллигим тўғрисида тўхталмоқчи эмасман. Сабаби, ҳозир аҳволим жуда яхши ва саломатлигимдан шикоятим йўқ. ‘Ойқиз эртаги’ фильмини суратга олиш жараёнида ҳақиқаттан ҳам ҳушимдан кетган пайтларим бўлди. Бу ҳолат фильм жазирамада суратга олингани билан боғлиқ. Ҳаво ҳарорати юқори бўлган пайтда қалин кийимларда жанг саҳналарини ижро этаётиб, ўзимни ёмон ҳис этган пайтлар бўлди”. 

Аввалроқ, Юлдуз ҳамкасби Йигитали Мамажонов билан муносабатларига ойдинлик киритган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!