Янги телеканал ва янги кўрсатувнинг илк меҳмони Дилсўз бўлади

16:48, 01 июль

Бироз аввал Ўзбекистонда янги мусиқий-кўнгилочар йўналишдаги телеканал иш бошлаши ҳақида хабар берган эдик

Маълумотларга кўра, мазкур канал учун телекўрсатувлар суратга олиш ишлари бошлаб юборилган. Хонанда Дилсўз янги телеканал орқали эфирга узатиладиган кўрсатувда иштирок этаётганини маълум қилди. Кўрсатув бошловчиси эса ComedyUz резидентларидан бири бўлади. 

Хонанда Дилсўз ўзининг Instagram`даги саҳифасига жойлаган суратларидан кўрсатув автомобилда суратга олинаётганини кўриш мумкин.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!