117 ёшли мексикалик аёл туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномани олгач, вафот этди

17:15, 01 июль

Мексикада яшовчи 117 ёшли аёл туғилганлик тўғрисида гувоҳномани олгач, бир неча соатдан кейин вафот этди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Тринидад Альварес Лира (Trinidad Alvarez Lira) бу ҳужжатни қўлга киритиш, ёшини исботлаб давлат томонидан имтиёзга эга бўлиш учун узоқ йиллар кутди. Пайшанба, 30 июнь куни Мехико ижтимоий таъминот департаменти 1898 йилда туғилган аёлнинг энди туғилганлик тўғрисида гувоҳнома олгани ҳақида хабар берган эди. Орадан бир неча соат ўтгач, Тринидад Альварес Лира юрак хуружидан вафот этган.

Жорий йилнинг май ойида Нью-Йорк шаҳрида дунёнинг энг кекса вакиласи ҳисобланмиш, 116 ёшли Сюзанна Мушатт Жонс вафот этган эди. Ҳозирда энг кекса қария деб 116 ёшли италиялик Эмма Морано ҳисобланади (ҳозирда у XIX асрда туғилган ягона инсондир). Сайёрамизда энг узоқ умр кўрган француз Жанна-Луиза Кальман 1997 йилда 122 ёшда вафот этган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!