Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида Президент қарори имзоланди

22:01, 01 июль

Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарори имзоланди.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2016 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 6 июль чоршанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини эътиборга олиб, 2016 йил 6 июль дам олиш куни деб эълон қилинди ва бу кун мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонланиши белгиланди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!