Хитойда ЙТҲ оқибатида 26 нафар автобус йўловчиси ҳалок бўлди

11:26, 02 июль

Хитойда автоҳалокат оқибатида 26 нафар автобус йўловчиси ҳалок бўлди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Воқеа 1 июль куни кечқурун Тяньцзин туманидаги тезюрар йўлда содир бўлди. Шэньян-Синтай шаҳарларо қатновчи автобус 30 та йўловчиси билан йўлдан чиқиб кетиб, баланд кўприкдан сувга қулаган.

Омон қолган 4 кишига тиббий ёрдам кўрсатилган. Тахминларга кўра, ҳалокатга ғилдиракнинг тешилгани сабаб бўлган. Автоҳалокат юзасидан тергов ишлари бошланди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!