Бангладешда гаровга олинган одамлар бўлган ресторан портлатилди

11:27, 02 июль

Бангладеш пойтахти Даккада гаровга олинган одамлар бўлган ресторанда икки марта кучли портлаш юз берди, деб хабар берди “Ria.ru” нашри.

Ҳозирча портлашни ким содир этганлиги ҳақида маълумот йўқ. 

Махсус хизмат ходимлари шанба тонгида ресторанга ҳужум қилишган, натижада гаровга олинган 12 кишидан 8 нафари қутқарилган, ҳужум оқибатида 5 киши ҳалок бўлган. Ресторан ичида яна қанча одам қолгани ҳозирча номаълум.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!