“Манчестер Юнайтед” Златан Ибрагимовичнинг расман таништирди

12:29, 02 июль

Швеция терма жамоаси ҳужумчиси Златан Ибрагимович “Манчестер Юнайтед” футболчиси сифатида расман таништирилди. Бу ҳақда ВВС хабар бермоқда. 

Томонларнинг келишув муддати ва молиявий шартлари ҳақида ҳозирча маълумотлар келтирилмаган. 34 ёшли форвард эркин агент сифатида “қизил иблислар” сафига қўшилди. 

Златан Ибрагимович фаолияти давомида “Барселона”, “Интер”, “Милан”, “Аякс”, “ПСЖ” каби клубларда тўп сурган. 

У профессионал футболчилик фаолиятида 677 учрашув ўтказиб, 392 та гол киритган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!