ОАВ: Хитойда девор қулаши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди

12:38, 02 июль

Хитойнинг Ухань шаҳрида шанба куни саккиз киши девор қулаши оқибатида ҳалок бўлди, бу ҳақда Синьхуа агентлиги хабар беради.

Деворнинг 15 метр жойи кучли ва давомли ёғингарчиликлар оқибатида қулади. Саккиз нафар ўткинчи икки метрли девор остида қолган. Қутқарувчилар девор остидан бирорта ҳам тирик қолган одамни топишмади.

Шарқий, Жанубий ва Марказий Хитойда шаррос ёмғирлар жума кундан бери давом этмоқда. Шаҳарлар сув остида қолиб, сув омборларига хавф солмоқда. Ҳалок бўлганлар сони ўнлаб одамни ташкил қилади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!