Жозе Моуриньонинг ўғли отасининг жамоасида ўйнамайди

13:38, 02 июль

“Манчестер Юнайтед” жамоасининг янги бош мураббийи Жозе Моуриньонинг ўғли Англиянинг биринчи дивизионида ҳаракат қиладиган “Фулхэм” клуби аъзосига айланди. Бу ҳақда ВВС хабар бермоқда

16 ёшли Жозе Моуриньо кичик “Фулхэм”нинг U-18, яъни, 18 ёшгача бўлган футболчилар клубида тўп тепадиган бўлди. 

Маълумотларга кўра, шартнома икки йилга мўлжалланган. 53 ёшли мутахассис ўғлини ўзи бошқараётган клубига нима учун чақирмагани кўпчиликда савол туғдирмоқда.  

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!