Улуғбек Раҳматуллаевни автоҳалокатга учратишди (Видео)

13:11, 03 июль

Хонанда Улуғбек Раҳматуллаев ҳақида тарқалган хабар ростми?

Telegram’нинг айрим каналлари сўнгги пайтларда аъзолар сонини кўпайтириш учун турли йўллардан фойдланмоқда. Ана шундай йўллардан бири хонанда Улуғбек Раҳматуллаев ҳақида тарқалган ушбу машъум хабар бўлди.

Аслидачи, шу ростми?

Ушбу хабар Раҳматуллаевнинг қулоғига етиб борган кўринади, бу ҳақида у шундай дейди:

“Шундай улуғ айём кунда бунақанги бузуқ ниятли инсонларга Оллоҳ инсоф берсин! Қандай қилиб, бунақанги гапни ўйлаб топиш мумкин, билмадим... Буни фақатгина нияти ёмон одамлар қилиши мумкин. Ҳудога шукр, соппа-соғман! Бу суратдаги машиналар эгаси кимлигини билмадим, аммо Оллоҳ уларни ишини осон қилсин, қолганларга инсоф берсин!”

Улуғбек Раҳматуллаев “Ҳар хил гапларга ишонманглар”, дея қуйидаги видео мурожаатни жойлади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!