Бағдодда содир этилган икки теракт оқибатида 167 инсон қурбон бўлди

10:14, 04 июль

Ироқ пойтахти Бағдод шаҳрида содир этилган теракт оқибатида 167 киши қурбон бўлган, 168 нафар одам яраланган, қурбонлар сони ошиши мумкин деб хабар берди “Vesti.ru” нашри.

Бағдоднинг марказий туманларидан бири бўлган Карада туманида  миналанган автомобиль портлаган. Портлаш содир этилган жойда одамлар гавжум бўлган. Иккинчи портлаш Аш-Шааб туманида, бозорга яқин жойда бўлган. Терактни “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи ўз бўйнига олган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!