Олимлар ҳаёт қачон тугашини ҳисоблаб чиқишди

10:35, 04 июль

Гарвард ва Оксфорд университети олимлари ҳаёт мавжуд бўлган юлдузлар қачонгача мавжуд бўлишини ҳисоблаб чиқди, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри. 

Уларнинг фикрича, Қуёшдан 0,08 —3,7 марта оғир бўлган юлдузлар ҳудудида ҳаёт пайдо бўлиши мумкин. Юлдузнинг вазни қанчалик енгил бўлса, тирик организмлар шунчалик узоқ яшайди.

Олимларнинг тахмин қилишича, юлдузлар Буюк портлашдан 30 миллион йил ўтгач, шакллана бошлаган. Бироздан кейин эса сайёралар пайдо бўлган,  кейинги портлаш оқибатида уларнинг иккинчи авлоди юзага келган. Олимларнинг фикрича, мана шу нарсанинг ўзи Коинотнинг саноқ боши ҳисобланади. Тирик организмларнинг яшаши 10 миллиард йил давомида мавжуд бўлувчи юлдузларнинг турғунлиги билан чегараланади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!