Нима учун наҳорда оч қоринга илиқ сув ичиш керак?

11:35, 04 июль

Кунни аччиққина қаҳва ичиш билан бошлашни ёқтирасизми, деб савол беради “Вudetezdorovy.ru” нашри.  

Агар одатингизни ўзгартириб, тонгда оч қоринга илиқ сув ичадиган бўлсангиз, бу ишингиздан организмингиз миннатдор бўлади. Қаҳвани эса бироз кейинроқ ичсангиз ҳам бўлади. Сувга озгина лимон шарбатидан қўшсангиз, ёқимли таъм беради. Лимонли сув овқат ҳазм қилиш жараёнини яхшилаб, метаболик чекинишларни бартараф этади. Бу одат соғлигингиз учун кони фойдадир. Илиқ сув организмдан токсинларнинг чиқиб кетишига ва қон айланишини яхшилашга хизмат қилади. Овқат ҳазм қилиш аъзоларини тозалайди. Суюқлик ошқозондаги овқатларнинг парчаланишига кўмаклашиб, ошқозон-ичак тизими фаолиятини яхшилайди. Бундан ташқари бу одат озишингизга ҳам ёрдам беради, илиқ сув тана ҳароратини ошириб, моддалар алмашинувини яхшилайди. Организмингизда ёғнинг парчаланиши тезлашади. Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг бундай одат қариш жараёнини секинлаштиради, чунки оч қоринга ичилган сув организмдан токсинларни чиқариб ташлайди, натижада тери тоза, таранг ва соғлом кўринишга эга бўлади. Ошқозондаги муаммо ҳар доим ичаклар фаолиятининг бузилишидан келиб чиқади, организмда сув танқислиги юз берса, қорин дамлаб, санчиқ пайдо бўлади. Илиқ сув ичаклар фаолиятини ҳам яхшилайди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!