2000 йилларнинг энг гўзал аёллари

11:52, 04 июль

Айшвария Рай 

Шарқ маданиятига, киносига мухлис бўлган Ғарбни ҳинд актрисаси Айшвария Рай ўзининг  гўзаллиги билан мафтун этди. У 1994 йилда “Дунё гўзали” номига эга бўлгач, ҳинд фильмларида суратга туша бошлади ва тез оради Болливуд юлдузига айланди.

Анжелина Жоли

Гўзал аёллар доимо омманинг эътиборида бўлиб келган. Анжелина Жоли ҳам шулар жумласидандир. Анжелинанинг мухлисалари эса пластик жарроҳларни севимли актрисаларига ўхшаш учун илтимосга кўмиб ташлаган. Унинг юз тузилиши, лаби, бодом қовоғи XXI аср бошларида гўзаллик тимсолига айланди. 

Ева Мендес 

Лотинамерикалик гўзал, кубалик муҳожирларнинг қизи бўлган Ева Мендес асримизнинг энг гўзал аёлларидан бири ҳисобланади. Голливуд режиссёрлари унинг актёрлик маҳоратини тан олмагани учун у узоқ вақт эпизодик ролларни ўйнаб, ўртамиёна актриса бўлиб юрди. “Машғулот куни” фильмидаги роли эса уни дунёга танитди. Ева Мендес ўзининг табиий гўзаллигидан самарали фойдаланади. 

Моника Белуччи 

Моника Белуччи бир нигоҳ ташлаши билан инсонни ўзига жалб этади. Айнан ташқи қиёфаси билан фильмга жон бағишлайди. Моника малика ролидан тортиб, оддий хизматкор ролларини ҳам ижро этган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!