Месси терма жамоага қайтадиган бўлди

12:21, 04 июль

Копа Америка–2016 турнирининг финалида Аргентина терма жамоаси Чилига пенальтилар сериясида мағлуб бўлганди ва аргентиналиклар етакчиси Лионель Месси мамлакат термасидаги фаолиятини тўхтатишга қарор қилганди

Маълум бўлишича, Месси тез орада термага қайтади. Унинг қайтишини Аргентина терма жамоасининг собиқ футболчиси кўндирган. Аммо у ким эканлигини ошкор қилмасликни сўраган.

“Месси албатта терма жамоага қайтади. Лео ЖЧ–2018 да жаҳон чемпионлиги учун майдонга тушади, – деди Аргентина терма жамоасининг собиқ футболчиси.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!