Бировнинг «Нексия»сига ғайриқонуний равишда эга бўлмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

12:23, 04 июль

Бировнинг мулкига жиноий йўл билан эга бўлмоқчи бўлган шахс қўлга олинди.

Андижон шаҳар ИИБ Навбатчилик қисмига Андижон туманида яшовчи 1989 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс унинг «Нексия» русумли автомашинасини ғайриқонуний равишда тортиб олиб кетганликларини маълум қилган. 

У автомашинасини Миллий тикланиш маҳалласи ҳудудида бошқариб кетаётган пайтда, у билан бирга келаётган йўловчи бирдан автомашинани тўхтаттириб, уни зўрлик билан тушириб юбориб, автомашинани номаълум томонга ҳайдаб кетган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати хабар берди

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни содир этишда гумонланувчи қўлга олинди. У Андижон тумани Пистамозор маҳалласида яшовчи 1989 йилда туғилган фуқаро бўлиб чиқди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!