UzReport TV Италия – Германия трансляцияси узилиб қолганлиги сабабларига ойдинлик киритди

12:27, 04 июль

UzReport TV Евро-2016 чорак финал баҳсидан ўрин олган Италия - Германия терма жамоалари ўртасидаги ўйиннинг трансляцияси сўнгги дақиқаларда узилиб қолгани учун узр сўради. Бу ҳақда UzReport.uz хабар беради

“Сизларга шуни маълум қиламизки, бундай техник носозлик фақатгина UzDIGITAL TV платформаси трактида кузатилган. Сунъий йўлдош ва IP TV платформаси орқали UzReport телеканалини томоша қилётган абонентларда бу каби техник носозликлар рўй бермаган.

Юзага келган ноқулайлик учун узр сўраймиз. Ҳозирда бу техник носозликнинг сабаблари ўрганилмоқда ҳамда келгусида бундай ҳолатлар такрорланишининг олдини олиш борасида тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда”, – дейилади телеканал хабарида.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!