Ўзбек шоу-бизнесидаги таниқли клипмейкерларнинг иқрори (Видео)

15:23, 04 июль

Таниқли ўзбек клипмейкерлари ўз ижодий ишларида чет эл клипларига ўхшаш саҳналар борлигини тан олишди.

Му5 телеканалининг “Хизмат доирасида” кўрсатувига таклиф этилган клипмейкерлар Ёдгор Носиров, Наримон Султонхўжаев, Нозим Жумаев ҳамда Санжар Маткаримовлар бу ҳолат маблағга ва буюртмачининг истагига бориб тақалишини айтишди. 

Яқинда хонанда Муниса Ризаева хоразмча клипидаги образи Райҳондан ўғирланганлиги ҳақида фикрлар пайдо бўлганди. Клип режиссёри кўрсатувда ушбу ҳолатни алоҳида тилга олди. Му5 телеканалининг ушбу оммабоп телелойиҳасида шунингдек, журналистларнинг бир қатор клиплардаги ўхшаш ҳолатлар ҳақидаги саволларига клипмейкерлар очиқ-ойдин жавоб қайтаришди.

Клипмейкерларнинг иқрорлари ва бунга санъаткорларнинг фикри ҳақида батафсил ушбу видеода кўришингиз мумкин.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!