АҚШнинг энг ёш миллиардер аёли

16:31, 04 июль

Агар сиз АҚШнинг Кремний водийсида яшовчи Элизабет Холмс ҳақида эшитмаган бўлсангиз, у ҳақда сизга қизиқарли фактлари тақдим этамиз, дейди “Interesno.cc”

Элизабет 2015 йилнинг энг машҳур аёллари ўнталигига киритилди. 

31 ёшли Элизабет Холмс АҚШнинг энг ёш миллиардер аёлидир. Уни ОАВлар “Юбкали Стив Жобс” деб атайди. Машҳур актрисалар, хонандалар, спортчилар орасида оммага нотаниш бўлган Элизабет кўзга ташланмаслиги мумкин. Аммо “бу қиз ким?” деган савол туғилиши табиий ҳолдир.

У биотехнология билан шуғулланади

Theranos фармакология компаниясининг асосчиси Элизабет Холмснинг бойлиги 4,6 миллиард долларни, бизнесининг умумий нархи эса 9 миллиардни ташкил этади.

Theranos нинг асосий мақсади одамдан арзон, тез ва оғриқсиз равишда қон олиб, унинг соғлигини текширишдир. Унинг янгилиги шундаги ташхис қўйиш учун бемордан бир томчи қон олиб, 30 хил турдаги текширувни амалга ошириш, кўп миқдорда тиббий маълумотларга эга бўлиш мумкин. 

Элизабет ихтиросини ҳамкорлари билан биргаликда йиллар давомида сир тутиб келди, омма учун нотанишлигича қолди. 2014 йилга келиб, Theranos инновацияси фармацевтика бозорида портлаш қилди. 2014 йилнинг октябрь ойида эса Forbes нинг рўйхатидаги янги бойлардан бирига айланди.

У оддий оиладан чиққан

Элизабет Холмс 1984 йилнинг 3 февралида Вашингтонда қутқарув хизмати ва АҚШ конгресси ходимининг оиласида дунёга келган. Отасининг иши туфайли Элизабетнинг ўсмирлиги Хитойда кечган ва у хитой тилини ўрганган. Уларнинг оиласи АҚШга қайтгач, Элизабет Стэнфорд университетининг кимё факультетига ўқишга киради. Аммо 19 ёшда хусусий бизнесини йўлга қўйиш учун ўқишни ташлайди

“Вақти келиб, бажаришингиз лозим бўлган ишни амалга оширсангиз, нима учун дунёга келганингизни англайсиз”, дейди Элизабет Холмс.

Ҳамма нарсани мустақил амалга оширган

Қизнинг ота-онаси унинг коллеждаги ўқишига деб йиққан пулини, хусусий бизнесини йўлга қўйиши учун беришга рози бўлган. Оиласидагиларнинг қўллаб-қувватлашини назарга олмаганда, қолган барча ишни — тадқиқотларни, лабораторияни ижарага олиш, 
инвесторлар қидириб топиш каби юмушларни қизнинг ўзи бажарган.

Қон топширишни истовчи одамларни қидириб топиш муаммо бўлмаган. Қиз бизнеси яқин кунларда фойда келтирмаслигини яхши билган. 


У машҳур бўлиб уйғонмаган

Theranos компаниясига 2003 йилда асос солинган. Онасининг таъбири билан айтганда, сўнгги йилларда Элизабет чумолидек тиним билмаган. Ҳафталаб иш столидан турмаган, лабораториядан чиқолмаган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!