Дэвид ва Виктория Бекхэм бир-бирини тўйи санасининг 17 йиллиги билан табриклади

16:34, 04 июль

Дэвид ва Виктория Бекхэм ўзларининг "Инстраграм" саҳифаларида бир-бирини тўйларининг 17 йиллиги билан қутлади, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.

Дэвиднинг ёзишича, хулқ-атвори, табиати ўзиникига ўхшаш бўлган рафиқасини учратганлигидан жуда мамнун: “Биз тўрт фарзандни дунёга келтирдик, мен болаларимга Викториядан ортиқ  меҳрибон она тополмаган бўлардим. Азизам, сени оиламиз ташкил топган кун билан қутлайман”, деб ёзган Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси ўз табригида. 

Ўз навбатида Виктория ҳам турмуш ўртоғини энг яхши дўстим ва севимли инсоним деб атаган: “Меҳрибоним мени ҳар куни илҳомлантириб туради. Дунёдаги энг яхши ота ва меҳрибон эрни оиламиз ташкил топган кун билан қутлайман!”, дейди дизайнер. 

Улар 1999 йилнинг 4 июль куни Ирландияда турмуш қуришган. Айни пайтда улар 4 фарзанд — 17 ёшли Бруклинни, 13 ёшли Ромеони, 11ёшли Крузни ва 4 ёшли Харперни тарбиялашмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!