Гулсанам Мамазоитова мухлиси билан гап талашиб қолди

16:39, 04 июль

Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова камдан-кам интервью берадиган санъаткорлардан. Унинг бўш вақтини топиш қийин. Доим тадбирлар, халқ хизмати, гастроль сафарлари билан банд... Аммо кўп сонли мухлисларнинг талаб ва таклифларига кўра “Даракчи” газетаси журналисти у билан суҳбатлашишга мувваффақ бўлди.

Интервью давомида хонанда ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали бир мухлиси билан гап талашиб қолгани хусусида савол берилди:

— Яқинда суратларингизнинг изоҳларида бир мухлисингиз билан гап талашиб қолганингизга гувоҳ бўлдик.

— Менимча ҳар бир масалага ойдинлик киритиш керак. Баъзида биз санъаткорларнинг гапини мухлислар нотўғри тушуниши мумкин. Ана шундай ҳолатларда вазиятни қўлга олиш керак. Яъни, мен гапларга ойдинлик киритиш мақсадида албатта жавоб қайтараман. Аммо мен ҳеч қачон ёмон, қўпол гапирмаганман. Яхши гаплар билан ҳаммасини жойида ҳал этаман. Яна бир гапни алоҳида айтиб ўтишим керак. Ижтимоий тармоқлардаги изоҳларда салбий фикр билдирган мухлисларни ҳеч қачон айбламаганман. Сабаби улар бизни яхши танишмайди, кўрмай-билмай туриб нотўғри тушуниб қолган бўлишлари мумкин, холос. Шунинг учун уларнинг фикрларини ҳам инобатга олиш керак.

Бундан ташқари Гулсанам фарзандлари, оиласи, ижоди ва янги имиджи ҳақида гапирди. Хонанданинг ушбу мавзулар юзасидан фикр ва мулоҳазаларини “Даракчи” газетасининг янги 7 июль куни сотувга чиқадиган 27-сонида ўқиш мумкин.

Ўтказиб юорманг!

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!