Дунёда ўлиш тақиқланган 4 жой

17:14, 04 июль

Бу ерларда ажалга йўл йўқ, дейди “Interesno.cc” нашри!

Ицукусима (Япония)

Япониядаги  Ицукусима ороли муқаддас жой ҳисоблангандан бу ерда тозаликни сақлаш биринчи ўринда туради. Оролда озодаликни сақлаш учун руҳонийлар ҳукуматдан ўлишни тақиқлаш тўғрисида буйруқ чиқаришни илтимос қилган. 1878 йилдан бошлаб оролда нафақат ўлиш, туғилиш ҳам ман этилган. Оролга ташриф буюрувчи ҳомиладор аёллардан ҳали туғмаслиги, қариялардан эса ҳали бери ўлмаслиги ҳақида тиббий маълумотнома талаб қилиниб, бу маълумотномалар мавжуд бўлсагина киришга рухсат берилади.Оролда 1555 йилда Миядзима жанги вақтидагина жанг туфайли қон тўкилган. Жангда ғалаба қозонган томон оролни ҳалок бўлганларнинг жасадидан тозалаш мақсадида, ўликларни кўммасдан сувга ташлашган.

Лонгйир (Норвегия)

Норвегиянинг Шпицберген архипелагидаги оролда жойлашган музликлар шаҳри бўлмиш Лонгйир шаҳрида ҳам ўлим тақиқланган. Шаҳардаги қабристонга охирги марта бундан 70 йил илгари майит кўмилган. Ўлим тақиқланишининг сабаби бу ерга дафн этилган одамнинг жасади ҳеч қачон чиримайди. Чунки ҳаво жуда совуқ. Олимлар ҳатто 1917 йилда ўлган одамнинг жасадидан грипп вирусини топишган. Оғир касал бўлган ёки ўлими тайин бўлган одам самолёт ёки кемада Норвегиянинг бошқа шаҳрига жўнатилади.

Фальчано дель Массико (Италия)

Италиянинг жанубида жойлашган  Фальчано дель Массико шаҳарчасида ўлим бироз бошқача тарзда тақиқланган. Бу ерда одамларнинг ўлиши диний нуқтаи назардан ёки об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб эмас, балки жасадни кўмиш учун жой қолмаганидан ман этилган.Шаҳар мэри маҳаллий аҳолини, шаҳарча меҳмонларини огоҳлантириб, у дунёга кетишга шошилмасликлари ҳақида буйруқ чиқарган. Айни пайтда мер янги қабристон қурилиш ишларини бошлаб юборган, одамлардан эса вақтинча ўлмай туришни сўрган.

Сарпуренкс (Франция)

Франциянинг жануби-ғарбида жойлашган Сарпуренкс шаҳарчаси мэри ҳам ўлимни тақиқлаш тўғрисида фармойиш чиқарган. Бунга шаҳар қабристонини кенгайтириш тўғрисидаги қарорнинг суд томонидан рад этилиши сабаб бўлган. Мэр Жерар Лаланна бироз ошириб юборган, у нафақат ўлишни тақиқлади, балки ўлган одамни шафқатсиз жазолаш ҳақида ҳам буйруқ чиқарган. У ўзининг бу ҳаракати билан суд қароридан норозилигини билдирган. Мэрнинг ўзи фармойиш чиққандан 10 ой ўтгандан кейин вафот этган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!