Миср суди мамлакатнинг собиқ президенти Муҳаммад Мурсийни террорчи деб тан олди

10:40, 05 июль

Миср мамлакатининг собиқ президенти Муҳаммад Мурсий террорчи деб тан олинди, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри.

Муҳаммад Мурсийни террорчилар рўйхатига киритиш тўғрисида Қоҳира жиноий ишлар бўйича суди қарор чиқарди. Бу рўйхатда собиқ президентдан ташқари яна “Мусулмон оғайнилар” диний-сиёсий ассоциациясининг юқори мартабали аъзолари бўлган 35 киши, шу жумладан ассоциациянинг раҳбари Муҳаммад Бадиалар ҳам киритилган.

Муҳаммад Мурсий 2013 йилнинг июль ойида халқ исён кўтаргандан кейин лавозимидан бўшатилиб, қамоққа олинган эди. Суд Мурсийни Қатар фойдасига жосусликда айблаб, ўлим жазосига, 2011 йилнинг инқилоб кунларида Вади ан-Натруннинг қамоқдан қочишини ташкил қилганликда, чет эл разведкасига ишлаганликда айбланиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!