Пластик картадан бошқа пластик картага пул ўтказиш йўлга қўйилди

10:47, 05 июль

Ўзбекистон банкларининг онлайн пластик картасидаги пулни бошқа пластик картага ўтказишнинг янги имконияти пайдо бўлди, деб хабар берди “Сlick.uz” нашри.

Айни пайтда бу имконият АТБ “Алоқабанк” ва АТБ “Агробанк” онлайн карталарида мавжуд. Пластик карталар орқали пул ўтказмаларини амалга ошириш ишлари Ўзбекистонда мавжуд бўлган банклар ўртасидаги ҳамкорлик аста-секинлик билан кенгайтириб борилади.

CLICK фойдаланувчиларига қулайлик яратиш мақсадида картадаги пулни бошқа картага ўтказаётганда қабул қилувчининг пластик картаси рақами ёки телефон рақами кўрсатилади. Пул ўтказиш CLICK тизимида рўйхатдан ўтгандан кейингина амалга оширилади. 

Пулни ўтказиш қуйидаги USSD-командасидан кейин амалга ошади:

*880*карта рақами*пул миқдори#

*880*3*телефон рақами*пул миқдори#

Телефон рақамига пул ўтказилаётганда албатта оператор коди кўрсатилиб, у CLICK тизимида рўйхатдан ўтган бўлиши лозим (масалан, 90ХХХХХХХ).

Яқин кунларда бу имконият илова орқали ҳам амалга оширилади. 

Картадан картага пул ўтказилаётганда жўнатувчининг пластик картасидан пул миқдорига қараб, 2% хизмат ҳақи олинади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!