6 июль куни жамоат транспорти ўз ишини эртароқ бошлайди

12:38, 05 июль

Намозхонларга қулайлик яратиш мақсадида жамоат транспорти ўз ишини эртароқ бошлайди.

6 июль, Рамазон ҳайити куни Тошкент жамоат транспорти ўз ишини тонгги 3:30 дан бошлайди. Бу ҳақдаги эълонлар автобусларга жойлаштирилган.

 

Тошкент метрополитенининг Газета.uz’га маълум қилишича, метро поездлари 4:00 дан қатнашни бошлайди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!