Хитойда сув тошқини оқибатида 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлди ва бедарак йўқолди

12:47, 05 июль

Хитойда сел келиши ва сув тошқини оқибатида 112 киши ҳалок бўлди ва бедарак йўқолди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Хитой фуқаролик маъмурияти вазирлигининг маълумотига кўра, мамлакатда 30 июндан бери 100 дан 250 миллиметргача ёмғир ёққан, Хубэй вилоятининг Хунань уездида эса бу миқдор 803 миллиметрни ташкил этди. Кучли ёмғир оқибатида иморатларга, қишлоқ хўжалик экинларига, автомобиль йўлларига зиён етган, темир йўл қатнови издан чиққан. 

Табиий офат юз берган ҳудуддан 726 минг киши эвакуация қилинган, келтирилган зарар уч миллиард доллар деб баҳоланган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!