“ТЕМИР ХОНИМ — МАРГАРЕТ ТЭТЧЕРНИНГ МАШҲУР 12 ИБОРАСИ

13:01, 05 июль

Маргарет Тэтчер — Буюк Британия тарихидаги илк бош вазир лавозимида хизмат қилган, ХХ асрда 11 йил давомида мамлакатни бошқарган ягона аёлдир, дейди “Interesno.cc” нашри. 

Маргарет Тетчер бош вазирлик лавозимида хизмат қилган пайтида Аргентинага қарши курашда ғалаба қозонди, мамлакат ҳаётига янги иқтисодий ўзгаришларни олиб кирди. “Темир хоним”нинг номи ХХ аср тарихида энг ёрқин номлардан бири бўлиб қолди. Унинг сиёсий принциплари, раҳбарлик усуллари бутун дунёда ибрат олса бўладиган, намуна вазифасини ўтайди.

Маргарет Тэтчернинг қуйида машҳур 12 ибораси билан сизни таништирамиз:

•  Агар ҳақ бўлиб чиқишимга ишонсам, сабр қилишдан чарчамайман.
•  Аёллар эркакларга нисбатан “йўқ” дейишни яхши билади.
•  Хўроз қанчалик оламга жар солиб қичқирмасин, тухумни товуқ қўяди.
•  Суҳбатдошинг билан тил топишиш учун унинг ҳамма фикрига қўшилишинг шарт эмас.
•  Ҳеч қачон рўй бермайдиган воқеалар ташвишимизнинг тўқсон фоизини ташкил этади.
•  То ҳолдан тойиб, чарчамагунча, ишдан тўхтамайман, Британия менга эҳтиёж сезадиган бўлса, ҳеч қачон чарчамайман.
•  Жангда ғалабага эришиш учун, баъзан икки маротаба енгилишга тўғри келиши мумкин.
•  Иқтисодий эркинликсиз ҳеч қандай эркинликка эришиб бўлмайди.
•  Кимдир шахсиятимга тегадиган гап қилса хурсанд бўламан, демак рақибимнинг менга нисбатан сиёсий далили қолмабди.
•  Ҳукмронликка эгалигинг сенинг ҳақиқий аёллигингдан далолат беради, бироқ бу ҳақда кимгадир гапиришинг, бунинг ёлғонлигини кўрсатади.
•  Бирор низоли вазиятни бартараф этиш учун битим тузиш приципларингдан, маслагингдан, стратегиянгдан воз кечишдир. Бу ҳеч ким ишонмайдиган ва баҳслашмайдиган ҳолатдир.
•  Ҳар биримизда ғалабага бўлган кучли иштиёқ мавжуд. Ғалабага эришиш иродаси – машқнинг иши бўлса, ғалабага эришиш усули – ғурур, иззат-нафс масаласидир.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!