Woy-Wo' интернет-тўловлар портали ишга туширилди

13:06, 05 июль

Ягона умумреспублика процессинг маркази Woy-Wo' ягона интернет-тўловлар порталини ишга туширди, дея хабар берди марказ матбуот хизмати.

Порталда бир қанча интернет-дўконлари, шунингдек, уяли алоқа, интернет-провайдерлар, коммунал хизматлар учун тўловларни амалга ошириш мумкин, деб язади “Газета.уз”. Етказиб берувчилар рўйхати ҳозирча катта эмас, аммо уни шакллантириш ишлари давом эттирилмоқда.

Ишлаб чиқувчиларнинг қайд этишича, портал электрон коммерция иштирокчилари — харидорлар ва сотувчиларни бевосита боғлаб, тўловларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар ҳамда маҳсулот ва хизматларни сотиш вақтини қисқартиришга имкон туғдиради.

Портал ёки Uzcard иловасидан рўйхатдан ўтганлар Woy-Wo' логин ва паролидан фойдаланишлари мумкин.

Порталнинг мобиль кўриниши ва мобиль иловаси яқин вақтлар ичида ишга туширилиши кутилмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!