Москва кўчаларида оқ от минган шаҳзода пайдо бўлди

16:53, 05 июль

Москва шаҳрининг марказий кўчаларидан бирида оқ от минган шаҳзода райдо бўлди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.

“Оқ от минган йигит гўзал йўловчи қизларга нисбатан жуда хушмуомала ва ширинсўз, улардан мақтовини аямайди”, – дейилган хабарда.

Оппоқ отнинг Prince 77 деган авторақами ҳам бор. Чавандоз йигит юрагининг амрига қулоқ солганини ва орзусидаги қизни излаб топиш учун оқ от минганлигини маълум қилди. Агар у қалбининг маликасини Москва ва Санкт-Петербургдан топа олмаса, отда бутун Россияни айланиб чиқишга тайёрлигини ҳам билдирган.

Ҳозирча бу бирорта режалаштирилган акция ёки ростдан ҳам ёш йигитнинг “қалб туғёнлари” эканлиги номаълум.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!