Cурияда уч кунлик сукунат

10:32, 07 июль

Сурия армияси мамлакат ҳудудида вақтинчалик ҳарбий ҳаракатларни тўхтатганлиги ҳақида эълон қилди, деб хабар берди “Еuronews” нашри. 

“Осойишталик тартиби” 9 июль куни ярим тунгача давом этади. Аммо эълон матнида  тартиб “Ислом давлати”, Ан-Нусра, Аль-Қоида террорчилик гуруҳларига етказилгани ҳақида маълум қилинмаган. Бу Москва ва Вашингтон иштирокида Сурияда ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга қаратилган илк уриниш эмас, олдинги ҳаракатларнинг бирортаси ижобий якун топмаган. 

Ўт очишни тўхтатиш бир томонлама қарор бўлиб, террорчилар босиб олган ҳудудларда унга амал қилинмаган. Янги ярашув Рамазон ойининг тугашига тўғри келди. Сурия президенти Башар Асад яқинлари билан уруш туфайли зарар етказилган марказий Хомс мачитида ҳайит намозида қатнашди. 

Шаҳар аҳолисининг аксарият қисми сўнгги йиллар давомида илк маротаба Ийд ал-Фитр байрамини нишонлади. Байрам совғалари, тўкин дастурхон ўтган йили улар учун фақатгина орзу эди, холос. Ярашув ҳақидаги эълон ҳар лаҳзада бузилиши мумкинлигига қарамай, улар қўшни шаҳарларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва эсдалик совғалари юборишди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!