Канизага 1001 атиргулдан иборат гулдаста совға қилишди

10:42, 07 июль

Кеча ўзининг илк келинлик Ҳайит айёмини нишонлаган Каниза Аҳмедовага ажойиб совға инъом этишди.

Бу ҳақда у ўзининг “Инстаграм” саҳифаси орқали хабар берди.

“1001 атиргул учун раҳмат азизим!”, – деб ёзади Каниза.

Дарвоқе, яқин кунларда хонанда ўзининг тўйи, таваллуд айёми ва илк концерти туширилган дискни мухлисларига ҳавола этади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!