Америкалик аёл пушти рангли нарсалар учун 1,5 миллион доллар сарфлади

11:40, 07 июль

Американинг Калифорния штатида яшовчи аёл ўзини пушти ранг нарсалар билан қуршаб олиш учун 1,5 миллион доллар сарфлади, деб ёзади Daily Mail нашри.

Маълумотларга кўра, Киттен Кей Сера сўнгги 35 йил давомида фақат пушти либос ва тақинчоқлар тақади. Шунингдек 52 ёшли аёл ўз уйини ҳам севимли рангига бўяган. Унинг итининг ранги ҳам пушти.

«Мен пушти рангни севаман ва унга умримни баҳшида этдим», — дейди Сера.

Голливудда яшайдиган аёлнинг сўзларига кўра, у Пэрис Хилтон, Руби Роуз, Эллен фон Унверт ва Бейонсе каби юлдузлар билан фотосессияларда қатнашган. Таъкидланишича, Сера ўзининг альбомини ёзмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!