Индонезияда 35 соатли тирбандликда 18 киши вафот этди

11:50, 07 июль

Ҳалокат Индонезиянинг Ява оролидаги Бербес туманида содир бўлди. 20 дан 35 соатгача давом этган тирбандликда 18 киши ҳалок бўлди. Мингдан ортиқ ҳайдовчилар йўл тирбандлигида бир кундан ортиқ вақт сарфлашди.

Ҳудуд бош шифокори Шри Гунади Парвоко 12 нафар автомобилчи чарчоқдан, беш нафари ЙТҲда ҳалок бўлгани, яна бир ўлимнинг сабаби ҳали аниқланмаганини айтиб ўтди. Маълум бўлишича, иссиқдан ўлганларнинг аксариятида мавжуд сурункали касал ҳуруж қилган.

Бахтга қарши тиббиёт ходимлари ҳам ёрдамга муҳтожларнинг олдига етиб боришида муаммо юзага келган, ҳатто мотоциклда ҳам бунинг имкони бўлмаган.

Тирбандлик юзага келиши сабаблари ошкор этилмаяпти. Индонезия Президенти Жоко Видодо ҳукуматдан ушбу ишни ўрганиш учун барча имкониятларни ишга солишни талаб қилди. Мустақил экспертлар бу ҳолат Явадаги пулли йўллар билан боғлиқлигини таҳмин қилишмоқда. Орол аҳолиси Рамазоннинг тугаганини нишонлашга отланишган, аммо йўл учун тўлов амалга ошириладиган жойларда узоқ вақт туриб қолишган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!