Қирғизистон президентининг қўшиғига клип суратга олинди (Видео)

15:35, 07 июль

Қирғизистон республикаси президенти Алмазбек Атамбаев янги қўшиғига клип суратга олди, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри.  

У шоир Николай Асеевнинг “Сенсиз яшолмайман” номли шеърини куйга солди. 

Клипни Атамбаевнинг дўсти кинорежиссёр Фурқат Турсунов суратга олди, унга 1967 йилда "Мосфильм" киностудияси ижодкорлари томонидан яратилган “Яна муҳаббат ҳақида” фильмидан олинган кадрлар ҳам киритилган.

Тўғрисини айтганда, Атамбаевнинг янги қўшиғи илгари яратилган, бир кунда 100 минг киши томоша қилган “Тақдирга қасдма-қасд” номли қўшиғи каби оммалашмаган.

Қирғизистон раҳбарининг матбуот хизмати берган маълумотга кўра, кейинги йил президентлик муддати тугагандан кейин Алмазбек Атамбаев ижод билан машғул бўлишни ният қилган. Ҳозирда у бешта янги қўшиқ тайёрлаб қўйган.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!