Россия ташқи ишлар вазирлиги Британиянинг Ироққа қилган ҳужумини ноқонунийликда айблади

16:53, 07 июль

Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Буюк Британиянинг Ироққа қилган ҳужумини ноқонунийликда айблади, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри. 

Британия қироллигининг Ироққа ҳужум уюштириши тўғрисидаги баёнотини Мария Захарова “Россия бир неча йиллардан бери башорат қилган воқеалар ўз тасдиғини топди”, деб баҳолади. 

Мария Захарова шунингдек, Британиянинг Ироққа ноқонуний ҳужум уюштиришининг ҳожати бўлмаганлигини, ҳалок бўлган 150 минг Ироқ фуқароси учун ким жавоб бериши номаълумлигича қолаётганини ҳам таъкидлаб ўтди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!