АҚШда эгизак опа-сингиллар бир кунда фарзанд кўрди

18:24, 07 июль

АҚШда эгизак опа-сингиллар Сара Мариус ва Ли Рожерслар бир кунда, бир пайтда, аммо бошқа-бошқа шаҳарда фарзанд кўрди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.

35 ёшли америкалик, эгизак опа-сингиллар 30 июнь куни илк фарзандини дунёга келтиришди. Мариуснинг Колорадо штати Денвер шаҳар клиникасида, Рожерснинг эса Калифорния штати Ла-Холья шаҳар клиникасида кўзи ёриди. Болалар ўртасидаги фарқ атиги 1 соатни ташкил қилди, аммо шаҳарлар вақти ўртасидаги тавофут туфайли улар бир кунда, бир пайтда туғилди деб ҳисобланди. 

Мариус ўғлини Рид Жозеф, Рожерс қизини Саманта Линн деб атади.

Мариуснинг айтишича, опа-сингил бир кунда фарзанд кўриш учун ҳомиладорликни режалаштиришмаган. Аммо улар буни тушунтириш қийин бўлган, эгизаклар ўртасидаги сирли алоқага боғлиқ деб ҳисоблашди.

“Саргузаштлар давом этади, чунки бизга ўхшаб, болаларимиз ҳам бир кунда туғилган”, – деди Рожерс.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!