Камчаткада яна вулқон отилди

18:34, 07 июль

Камчаткадаги Ключевской вулқони отилиб, унинг кули етти километргача сочилди, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри. \

“Интерфакс” нинг берган хабарига кўра, вулқондан ҳосил бўлган булут 50 километргача ёйилган ва Камчатка кўрфазигача етиб борган. Бу масофада аҳоли пунктлари ҳам мавжуд. Вулқон одамлар яшайдиган ҳудуддан бор-йўғи 30 километр узоқликда жойлашган.

Ключевской вулқони Евроосиёнинг ҳаракатдаги энг баланд вулқонларидан бири бўлиб, унинг баландлиги 4850 метрни ташкил этади. Вулқон конуси илгаригидан юқори бўлса-да, мутахассисларнинг фикрича, у яна портлайдиган бўлса, ҳосил бўлган қатлам бузилиб кетиши мумкин. Ключевский вулқони 3 апрелда отилишни бошлаган, бу жараён бир неча ойдан, бир неча йилгача давом этиши мумкин.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!