АҚШдаги норозилик намойиши: полициячилар яна қора танли йигитни отиб ўлдирди

11:22, 08 июль

АҚШнинг Миннесота штатида яшовчи қиз шахсий автомобили салонида полициячиларнинг ҳайдовчилик гувоҳномасини кўрсатиш талабидан кейин отиб ўлдирилган, қонга ботган дўсти ҳаётининг сўнгги дақиқалари акс этган видеони ижтимоий тармоққа жойлади, деб хабар қилди “Vesti.ru” нашри. 

Кадрда полициячилар ўқ узган қора танли Филандо Кастиленинг ўлим олди ҳолати акс этган. Полициячилар қизни машинадан туширгунча, у бўлган воқеани камерага олган. Машина чироқлари синганлиги учун уларни полициячилар тўхтатган. Полициячи машинага яқинлашганда, йигит нимагадир қурол сақлашга рухсатномаси мавжудлигини, ёнида пистолети борлигини полициячига айтишга қарор қилган ва ҳужжатларни олиш учун энгашганда ўқ овози янграган.

Кастиленининг ўлдирилиши шаҳарда исён кўтарилишига сабаб бўлди. Юзлаб одамлар губернатор қароргоҳига келиб, адолатли тергов ўтказилишини талаб қилди.

“Бу ерга келишимдан сабаб, полициячилар бизни ҳимоя қилмаслигини, балки ўлдиришини ҳаммага етказишдир. Улар бизни қора танли бўлганимиз учун ўлдирмоқда, биз хавф остидамиз!”– деди воқеага гувоҳ бўлган қора танли қиз.

Ўтган йили Балтимор шаҳрида қора танлиларнинг ўлимига сабаб бўлган полициячилар туфайли исён кўтарилиб, уни босиш учун Миллий гвардия аскарлари жалб этилган эди. Бу воқеа такрорланишидан хавфсираган губернатор халқнинг олдига чиқиб, воқеага ойдинлик киритишга ва адолат юзасидан иш кўрилишига ваъда берди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!