Ҳокимият: Ўт ўчирувчилар Сергели туманидаги ёнғин чиққан уйда тезкорлик билан ёнғинни бартараф этишди

16:28, 08 июль

Шаҳар ҳокимияти баъзи бир ОАВларнинг Сергели туманида рўй берган ёнғинни ўчиришда ўт ўчирувчиларни секин ҳаракат қилганликда айблаганликларини инкор этди, деб хабар берди “Рodrobno.uz” нашри. 

Нашрнинг маълумот беришича, ёниб кетган уй аҳлига ҳокимият томонидан вақтинчалик бошпана берилган. Эслатиб ўтамиз, 6 июль куни рўй берган ёнғин оқибатида 5 та хонадон ёниб кетган, қолган 12 таси омон қолган. 

Икки қаватли ёғоч уйда содир бўлган ёнғинни ўчиришда 6 та ўт ўчириш гуруҳи иштирок этган. Айни пайтда ёнган уйда қайта таъмирлаш ишлари кетмоқда. Таъмирлаш ишлари тугагандан сўнг хонадони ёниб кетган барча оилалар ўз уйларига қайтади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!