Далласда қора танли йигитнинг ўлдирилиши сабабли кўтарилган исёнда 5 нафар полициячи ўлдирилди

16:58, 08 июль

АҚШнинг Техас штатида жойлашган Даллас шаҳрида қора танли йигитни отиб ўлдирган полициячиларга қарши ўтказилган намойиш вақтида отишма бўлиб, 5 нафар полициячи ҳалок бўлди, 8 нафари эса яраланди, деб хабар берди “Тjournal.ru” нашри.

Намойиш осойишталик билан ўтаётган пайтда тўсатдан ўқ овози янграган. Полиция берган маълумотга кўра, яшириниб олган снайперлар ўт очган. Улар полициячиларни нишонга олган. Отишма бошлангач, намойишчилар ҳар томонга тарқалиб кетган. Воқеани юқоридан Fox4 телеканали суратга олган. 

Ўт очганларнинг бири ҳукуматга таслим бўлган. Қолганлари ҳам махсус хизмат ходимлари томондан қўлга олинган. Кеча АҚШнинг бир неча шаҳарларида қора танли йигитнинг ўлими туфайли полициячиларга қарши норозилик намойишлари ўтказилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!