Интилувчан ва уддабурон бола тарбиялашнинг 5 усули

17:07, 08 июль

Ҳозирги ота-оналар фарзандларининг дастлабки кунлариданоқ унга тўғри мақсадларни уйғотиб, муваффақиятли қилиб ўстиришга урунадилар.  Қуйидаги 5 услуб фарзандингиз танбал, бекорчи бўлиб ўсмаслиги, уларга уддабуронлик қобилиятини сингдириш учун тўғри йўл кўрсатади.

Болани қанчалар эркалатишни ҳоҳламанг, сиздаги мақсад битталигини унутманг — унда шахсни камол топтириш.

1. ФАРЗАНДИНГИЗГА ФАҚАТ ЖУДА ЗАРУР БЎЛГАН НАРСАЛАРНИ ҲАРИД ҚИЛИНГ.
Бола қимматбаҳо кийим ёки ўйинчоқ сўраб ҳархаша қилиш ҳолати ҳаммага таниш. Унинг йўриғига юрманг, Унга бир қисм пулни ишлаб топишни маслаҳат беринг. Аввалига унга қанча пул бера олишингизни, қолганини эса унинг ўзи ишлаб топишини айтинг.  Бу билан унга бу ишни қандай йўл билан амалга оширишни мисол қилиб келтиринг, сўнгра ўзига имкон беринг, ўйлаб кўрсин. Танлаш унинг ҳуқуқи.

2. БОЛАГА ЎЗ “ҲОҲЛАЯПМАН”ИГА ДАЛИЛ КЕЛТИРИШНИ ЎРГАТИНГ.
Қайсидир нарса кераклигини айтаётганда бола унга нима учун кераклигини ҳам айтишни ўргансин. Сизнинг вазифангиз унга бизнесдаги каби ўз ғоясини “сотиш”ни ўргатиш, яъни бола сиз олиб беришингиз керак бўлган нарсадан сиз қандай фойда олишингизни айтишни ўргансин. Бундай ҳаракат болани бошқаларнинг фойдаси ҳақида ўйлашга ҳам ундайди. Бундан ташқари келишиш қобилияти унга бутун умри давомида керак бўлади.

3. УЛАРНИНГ БОШЛАЁТГАН ИШЛАРИ УЧУН ПУЛНИ АЯМАНГ.
Ҳеч кимга сир эмас, амалиёт — энг яхши устоз. Бола олдингизга қандайдир ғоя билан келганини қадрланг, ва унга албатта ўз пулингиз ва вақтингизни аяманг. Биринчидан, болаларнинг ғоялари одатда инновацияга тўла бўлади, шу сабабли бу жараённи ҳаққоний инвестицияга айлантириб, лойиҳанинг омадидан фойда ҳам олишингиз мумкин. Яна ҳам асосийси, фарзандингиз уни қўллаб қувватлаётганингизни, сизга суяниши мумкинлигини ҳис этади, ва бу унга илк бизнесдаги тажриба бўлади.

4. БОЛАГА ОҒИР ИШ БИЛАН ҚИЗИҚИШГА ЙЎЛ ҚЎМАНГ.
Бизнинг жамиятда оғир жисмоний иш ақлий ишга муқобил бўлади деган хато фикр бор ва болалар бу фикрнинг қурбони бўлишади. Шу сабабдан бола билим ва таълим олмасдан  ҳам пул топишим мумкин деган фикрни миясига сингдиради.

5. БОЛАЛАР БИЛАН БИЗНЕСГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН ЎЙИНЛАР ЎЙНАНГ.
Кўпсонли тадқиқотларнинг гувоҳлик беришича, стол ўйинлари  — болага бизнес юритишни ўргатишнинг энг яхши усули саналади. Айтайлик, «Монополия» кўчмас мулкка пул тикиш асосларини ўргатади. Шу сабабли болаларни отадиган ёки югуртирадиган ўйинлардан чегараланг. Бунинг ўрнига бошни ишлатадиган ўйинлар ўйнашсин.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!