Австралиялик йигит етиштирган наша ўсимлигини ёқиб юборган отаси устидан полицияга арз қилди

11:57, 09 июль

Австралиялик йигит етиштирган наша ўсимлигини ёқиб юборган отаси устидан полицияга шикоят қилди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

5 июль куни Австралиянинг Хампти Ду шаҳри полициясига ёш йигит қўнғироқ қилиб, етиштирган нашасини отаси ёқиб юборгани учун жанжал чиққанлиги ҳақида хабар берган. Воқеа жойига етиб келган ҳуқуқ-тартибот ходимлари унинг гаплари ростлигига амин бўлган. Полициячилар йигитдан наша ўсимлигини етиштирган одам жиноий жавобгарликка тортилишидан хабари бор-йўқлигини суриштирган. Аммо йигит бировнинг мулкини йўқ қилган одамни жиноий жавобгарликка тортиш керак, деб ҳисоблаган. 

Ашёвий далил ёқиб, йўқ қилингани учун йигитга нисбатан ҳеч қандай айблов қўйилмаган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!