Аҳмадбой ҳақида клип ва тарона яратилди (Видео)

14:49, 09 июль

Аввалроқ ҳуқуқ тартибот органлари томонидан ноқонуний фаолият билан шуғуллангани учун Аҳмадбой Турсунбоев қўлга олингани ҳақида хабар бергандик.

Телеграм каналларида унга атаб яратилган қўшиқ ва клип тарқалди.

Ҳазиломуз ижро этилган таронани эътиборингизга ҳавола этамиз.

Эслатиб ўтамиз, ҳуқуқ тартибот органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Турсунбоев Аҳмаджон ва унинг яқин қариндошларининг уй-жойлари ва уларга қарашли корхоналарда айтиб ўтилган тартибда ўзлаштирилган 13 млрд 139 млн сўм ва 7 млн 900 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағ мавжудлиги аниқланган.

Бу пуллар қонунда белгиланган тартибда расмийлаштирилиб, далилий ашё сифатида олинган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!